Ўзбек футболи тарихида янгилик
Ўзбек футболи тарихида биринчи марта мамлакат Суперлигаси ўйинини аёл ҳaкамлар бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
“29-ноябрь куни бўлиб ўтадиган Суперлига 30-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Шўртан” учрашуви тарихий аҳамият касб этади. Мазкур баҳсни илк бор Ўзбекистон Суперлигаси даражасида аёл мутахассис — Насибабону Тошмухаммедова бошқариб боради.
Унга қанотларда тажрибали ёрдамчи ҳокамлар — Кристина Серёда ва Зилола Раҳматова ёрдам беради“, — дейилади манба хабарда.
Маълумот учун, ўзбек футболи тарихидан ўрин оладиган Насибабону Тошмухаммедова Ўзбекистоннинг ёш ҳaкамларидан ҳисобланади. У 2003 йили Андижон вилоятида таваллуд топган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг