Ўзбек фильми — халқаро фестиваль ғолиби
Шу йилнинг 12-15 февраль кунлари Ватикан давлатининг ягона кинофестивали — XVI “Mirabile Dictu” кинофестивали бўлиб ўтди.
Жаҳон киноижодкорлари томонидан кинофестивалга жўнатилган 2 мингдан зиёд фильмлар ичида Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимидаги “O‘zbektelefilm” давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқарилган “Айдинлар” бадиий фильми ушбу фестивалда “Энг яхши фильм” номинациясида ғолиб бўлди.
Таъкидлаш керакки, 2021 йилда “Айдинлар” фильми Болгария кино, телевидение ва интернет коммуникация академияси томонидан ўтказилган IX халқаро кино-телефестивалда Гран-Прига сазовор бўлганди.
Мазкур фильмда қорақалпоқ йигитининг чет элда ўқиб, юртига қайтиши ҳамда Мўйноқда ўз муҳаббатини учратиб, Ватандаги янгича ўзгаришларга гувоҳ бўлишига оид саргузаштлари тасвирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг