Озарбайжоннинг бир гуруҳ журналистлари ва блогерлари Ўзбекистон бўйлаб медиаконтентлар тайёрламоқда
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ёрқин ранглари” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ушбу лойиҳа доирасида Озарбайжон Сайёҳлик блогерлари уюшмасига аъзо бўлган 4 нафар блогер ва журналист иштирокида мамлакатимизга пресс-тур ташкил этилмоқда.
Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатнинг маданий жозибадорлиги ва туризм салоҳияти билан Озарбайжон фуқароларини яқиндан таништириш ва бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда республикамизнинг маданият ва туризм соҳасидаги имкониятларини хорижий ОАВда кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Маълумот учун, Озарбайжон Сайёҳлик блогерлари уюшмаси 2020 йил ўз фаолиятини бошлаган. Уюшмага бугунги кунда мамлакатдаги туризм соҳасида фаолият юритувчи катта аудиторияга эга бўлган таниқли блогерлар, журналистлар ва йирик медиа-компаниялар аъзо ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида пресс-тур иштирокчиларининг мамлакатимиз бўйлаб Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Фарғона, Урганч, Хива, Бухоро каби шаҳарларга, Ғиждувон ва Риштон каби тарихий масканларга саёҳати ташкил этилади.
Туризм соҳасида сўнги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва маданий мерос объектлари ҳақида туркум фотожамланмалар, видеороликлар, мақола ва репортажлар ҳамда давомийлиги 130 дақиқагача бўлган ҳужжатли фильм тайёрлаш кўзда тутилган.
Шунингдек, тайёрланадиган материаллар йил давомида Озарбайжоннинг нуфузли ОАВда, жумладан, “RealTV” ва “AzTV” телеканалларида ҳамда Боку шаҳри кинотеатрларида намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг