Озарбайжон МО давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо бўлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, аввало делегациялар раҳбарларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қутлаш ва биргаликда суратга тушиш маросимлари бўлиб ўтган.
Шундан кейин, Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлар экан, Озарбайжон Республикасини Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилган.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу стратегик қадам умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг