Овқатдан заҳарланган болаларнинг неча нафари шифохонада қолаётгани айтилди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида овқатдан заҳарланиб, ҳозирда шифохонада даволанаётган болаларнинг умумий аҳволи ҳақида маълумот берилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, бугун, 29 сентябрь соат 12:00 ҳолатига шифохоналарда 38 нафар бола даволанмоқда.
«Уларнинг аҳволи барқарор, касаллик енгил шаклда кечмоқда. Оғир ёки асоратли ҳолатлар қайд этилмаган. Барча тарбияланувчилар шифокорларнинг доимий назоратида. Болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Даволаш жараёни республика даражасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ташкил этилган», дейди Нурмат Отабеков.
Унинг қўшимча қилишича, ота-оналарга болалар саломатлиги тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб борилмоқда. Яқин кунларда қолган болалар ҳам соғлом ҳолатда уйларига жавоб берилиши кутиляпти.
Таъкидланишича, вазият тўлиқ барқарор ва соғайиш жараёни ижобий динамика билан давом этмоқда. Давлат органлари ва тиббиёт муассасалари ушбу ҳолатни доимий назорат остида ушлаб турибди.
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналар масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ишини синчковлик билан, тўла ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг