Ўтмиш ва замонавийлик мужассамлашган маскан. Хитойдан фоторепортаж

21:14 07 Октябр 2023 Дунё
2277 0

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»

Хитойнинг Жежанг вилоятида маркази Ҳангжоу шаҳрида Сяошан тумани мавжуд. Шаҳар марказидан 100 км олисга чўзилган ушбу туманнинг Лимпу деган мавзесидаги спорт мажмуасида Осиё Ўйинларининг қатор йўналишлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда. "Сяошан Линпу" спорт марказида Ўзбекистон спортчилари шарафига бир неча бор байроғимиз кўтарилди.

Танаффус пайтларида эса ушбу тоғли, хушманзара ҳудуднинг тарихий маскани билан танишдик. Линпу ўлкашунослик музейи яқин ўн йилда барпо этилган бўлсада, қадим Чин услубида қурилгани ва экспонатларининг тарихийлиги билан ажралиб туради.

"Тарихни билмаганнинг келажаги йўқ", - дейди зиёратчилардан бири. маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар ушбу масканда Тань, Сон, Юань, Минь, Чин сулолаларига оид қадимий топилмалар, ўша даврларнинг осори атиқалари, қўлёзмалар билан танишишлари мумкин. Ўтмиш ва замонавийликнинг мужассамлашгани экан зиёратчиларнинг қизиқишини янада орттиради.

.

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи» 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер