Ўткир Юсупов «Навбаҳор»га қайтди
Фото: «Навбаҳор» ФК
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг «Фулад» клуби дарвозабони Ўткир Юсупов фаолиятини Наманганнинг «Навбаҳор» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоамиз билан шартнома имзолади. Унга янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, яна аввалгидек “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз», — дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Ўткир Юсупов фаолияти давомида «Машъал» (Муборак, 2012–2013 йиллар), «Насаф» (Қарши, 2014–2015 йиллар), «Нефтчи» (Фарғона, 2016–2017 йиллар), «Қўқон – 1912» (Қўқон, 2018 йил), «Навбаҳор» (Наманган, 2019 – 2024 йилнинг 1-давраси), «Фулад» (Аҳвоз, Эрон, 2024 йилнинг 2-давраси, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган.
Шунингдек, у 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг