Ўтган йили хорижий ташрифлар доирасида 135 млрд долларлик келишувларга эришилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўтган йили хорижий ташрифлар доирасида 135 миллиард долларлик келишувларга эришилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, бундан ташқари шу йилнинг ўзида Туркия билан 9 миллиард, Покистон билан 1 миллиард 428 миллион долларлик инвестиция битимлари имзоланди.
Вазирлар, тармоқ раҳбарлари ёки ҳокимлар ушбу лойиҳаларнинг пайсалга солинишига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Инвестиция кўпайгани ҳисобига қурилиш ҳам ошади. Мутасаддиларга бу йилги қурилиш ҳажмини 400 триллион сўмга олиб чиқиб, соҳада камида 17 фоиз ўсишни таъминлаш топширилди.
Жорий йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси учун бюджетдан 40 триллион сўм берилмоқда. Бу қурилиш, қурилиш материали, металлургия ва электротехника корхоналари учун катта бозор.
Лекин ҳудудлардаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари қурилиш сифати ва самарадорлигини назорат қилишга улгурмаяпти. Шу боис, Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғонада буюртмачи хизматларига тажриба тариқасида хусусий секторни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Кичик ва ўрта корхоналар йилига 5 миллиард куб метр газ ва 20 миллиард киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилмоқда.
Эндиликда кичик ва ўрта корхоналарда ҳам энергия самарадорлик бўйича янгича тизим бўлади ва уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Ҳар бир тумандаги энергия сарфи энг юқори 5 тадан корхонада энергия аудити ўтказилади, ушбу корхоналарда энергия тежамкор чораларни амалга ошириш учун 100 миллион доллар арзон ресурс жалб қилинади.
Мутасаддилар ва ҳокимлар 2026 йилда кичик ва ўрта корхоналарда 100 миллион куб метр газ ва 500 миллион киловатт-соат электрни тежаш чораларини кўриши муҳимлиги қайд этилди.
Яна бир масала – республикадаги 917 мингта ёритиш чироқлари йилига 330 миллион киловатт-соат электр сарфлаяпти. Чироқ кундузи ҳам ёниқ турган ҳолатлар кам эмас.
Ёритиш устунларига кичик қуёш панели, батарея, кун ёришишига қараб, ўзи ўчиб-ёнадиган датчик ўрнатишни бошлаш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг