Ўтган йилда Ўзбекистон 180 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди

12:55 13 Февраль 2026 Иқтисодиёт
251 0

2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида импорт ҳажми 47,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, ўтган йилда давомида Ўзбекистон 180 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.

Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар рейтингида 14,8 миллиард доллар кўрсаткич билан Хитой етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда 8,6 миллиард доллар билан Россия иккинчи ўринда, 3,4 миллиард доллар кўрсаткич билан Қозоғистон учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, Туркиядан 1,9 миллиард, Корея Республикасидан 1,7 миллиард, Германиядан 1,3 миллиард, Ҳиндистондан 1,2 миллиард, Туркманистондан 1,1 миллиард, Беларусь 778,5 миллион ҳамда АҚШдан 712,3 миллион долларлик товар ва хизматлар импорти амалга оширилган.

Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 18,5 фоизга ўсган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?