Ўтган 8 ойда содир бўлган ёнғинларда 27 киши қутқарилди, 76 нафари ҳаётдан кўз юмди
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 14684 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 27 нафар инсонлар қутқарилган, 462 бош уй хайвонлари, 99 хил техникалар, 182 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 78 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.
Шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 309 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 14 тага ва тан жароҳати олиши 45 тага камайган.
Лекин олиб борилаётган ишларга қарамасдан 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида республика ҳудудида жами 7439 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 76 нафар инсон ҳалок бўлган ва 208 нафар киши тан жароҳати олган. Жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,7 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 12,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,7 фоизи транспорт воситаларида ва 1,6 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган. Ёнғинларнинг 37,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,4 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши, 12,2 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,4 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,1 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг