ОТБ Қорақалпоғистондаги йўлни модернизация қилиш учун 230 млн доллардан зиёд маблағ ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 233,1 млн доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Маблағлар Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (CAREC) доирасидаги 2-коридорнинг муҳим қисми бўлган йўлни модернизация қилишга йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу (А-380) автомагистралининг Қорақалпоғистон ҳудудидаги 87 км қисми реконструкция қилинади. Шу жумладан, Тўрткўл–Элликқалъа–Беруний йўналишида 75 км янги айланма йўл қурилади, мавжуд А-380 йўлининг 12 км қисми янгиланади.
Лойиҳага иқлим барқарорлигини таъминлайдиган элементлар киритилган: цемент-бетон қопламаси, баландроқ йўл тўшамалари, замонавий дренаж тизимлари ва иқлим ўзгариши ҳамда кескин об-ҳаво ҳолатларига қарши туриш имконини берувчи технологиялар.
Шунингдек, ОТБ интеллектуал транспорт тизимлари ва ҳаракатланишда автоматик тарозилар ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди. Бу йўлда ҳаракат назоратини кучайтириш, юк нормаларини таъминлаш ва йўлларни сақлаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради.
Йўл коридори бўйлаб 5 та дам олиш ва сервис масканлари қурилади. У ерда электромобиллар учун зарядлаш станциялари, шунингдек, хотин-қизлар эҳтиёжларига йўналтирилган хавфсиз ва қулай шарт-шароитлар яратилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 293,7 млн долларни ташкил этиб, шундан 60,6 млн доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улушига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг