ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес ривожи учун 3,4 миллиард доллари ажратади
2025 йилдан 2030 йилгача Осиё тараққиёт банки бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 3,4 миллиард доллар йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая маълум қилган.
Унга кўра, пул юртимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш дастури доирасида ажратилиб, 2025 йил сўнгига қадар 400 миллион доллар миқдорида молиялаштириш кўзда тутилган.
Халқаро молия институтининг устувор йўналишлари «яшил» лойиҳалар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўлади. Шунингдек, банк кичик ва ўрта бизнесни халқаро савдо занжирларига интеграциялашувига алоҳида эътибор қаратилади.
Таъкидлаш жоиз, стратегиянинг расмий тақдимоти 2025 йил апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг