Ўқувчилар ўртасида киберспорт бўйича алоҳида танловлар ўтказилади
Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади. Бу тўғрисида «Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди.
Маълум қилинишича, Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.
Янги тизимга кўра, «Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция» тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади.
Бундан ташқари, таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади. 2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.
Шунингдек, таълим ташкилотларида ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.
Маълум қилинишича, зиёлилар ва нуронийлар иштирокида «уч авлод учрашувлари» ташкил этилиши ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилиши ҳам белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг