Оқтошда денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда 30 млрд. сўмлик мажмуа қурилмоқда
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Оқтош қишлоғида умумий қиймати 30 миллиард сўмни ташкил қилувчи туристик мажмуа бунёд этилмоқда. Аҳоли учун йилнинг тўрт фаслида ҳам дам олиш имконияти мавжуд бўлган ушбу оромгоҳда замонавий қулайликлар яратилган 330 ўринли 130 та хона лойиҳалаштирилган. Бу ерда 100 нафардан зиёд киши иш билан таъминланади.
—Меҳмонхонамиз денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда жойлашган, – дейди тадбиркор Саидазим Юнусхўжаев. – Танланган жой ҳавосимўътадил ва соф кислород оқими йўналишида жойлашганлиги билан аҳамиятлидир. Мажмуамизда 250 кишига мўлжалланган замонавий кўринишдаги мажлислар зали ҳам мавжуд. Бу ерда турли хил ишбилармонлик тадбирлари, бизнес келишувлар уюштириш мумкин.
Вилоятда туризм инфратузилмаси, жумладан, оилавий меҳмон уйлари тармоғини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ҳудудда сайёҳлар оқимининг ошишига олиб келади,-дйилади Тошкент вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотномасида.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг