Ўқитувчи ва мураббийларга ҳурмат – жамият тараққиётининг асоси
Маълумки, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланади.
Бугун Олий Мажлис Сенатига барча ҳудудлардан келган 250 дан ортиқ таълим фидойилари, устозлар ва соҳанинг масъул ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва олий таълим муассасалари педагоглари ташриф буюрди.
Олий Мажлис Сенати аъзолари улар билан учрашиб, мамлакатимизда педагог ва мураббийлар мақоми, меҳнат шароитларига қаратилаётган эътибор, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ўқитувчилик касби нуфузини ошириш каби таълим соҳасини ривожлантиришга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда таълим соҳаси мутахассисларининг фидокорона меҳнати жамиятимизнинг турли жабҳаларида ўз самарасини бераётгани, ўсиб келаётган авлоднинг тарбиясида, пировардида унинг ҳаёт йўлини танлашда ўз аксини топаётгани таъкидланди.
Мактабгача ва мактаб таълими, олий мактабни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот мобайнида педагоглар томонидан таълим тизимини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга бўлган таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Учрашув сўнгида иштирокчилар Сенат биноси ва унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг