Ўқиш, ўрганишга бел боғлаганнинг “ошиғи олчи”
Хоразм вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шерзод Абидовнинг ташаббуси билан ҳудудий ветеринария бўлимлари ва ветучасткаларнинг моддий -техник аҳволи йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Хусусан шу ой бошида маҳаллий ғазна ҳисобидан харид қилинган 70 та термосумка, 82 та дьюар идиш ҳамда 70 та сунъий уруғлантириш анжомлари мутахассисларга топширилди.
—Хушнуд Полвонов, Жамолиддин Матназаров, Хурсанд Матназаров, Имомаддин Абдираимов сингари ўнлаб фаол мутахассисларга биттадан замонавий телевизорларни ҳам мукофот тарзида бердик, —дейди бошқарма бошлиғи. — Бу рағбат албатта иш самарадорлигини янада оширишга туртки беради.

Яқинда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг 12 нафар талабаси (кейинроқ ишга жойлашишни кўзлаб) амалиёт ўташ учун бошқармага келди. Тажрибали мутахассисларнинг эътироф этишича, 4-босқич талабалари Жамоладин Бабажанов ва Ражаббой Комиловларга ҳозирданоқ ишонч билдирса бўлади. Қолганлари бироз “хом”, шу боис Шерзоб Абидов яқинда яна йиғилиш ўтказди ва талабалару ветврачларга қатъий талаб қўйди: “Баҳонага ўрин йўқ, ишга кириш ниятингиз борми, унда тонгдан кечга қадар устозларнинг ёнида бўлинг,қўлидаги ишни олинг, билмаганингизни сўранг. Сизга амалиётни ўргатаётган мутахассисларга эса натижага қараб мукофот бор”.

—Бугун ўқиш-ўрганишдан тўхтаган, китоб варақламаган киши замондан ортда қолади. Айниқса бизнинг соҳада. Интернет қизиқ, аммо ундаги ҳамма нарса ҳам ишончли эмас. Айниқса мол боқиш, жониворларни даволаш борасида тавсия кўпу бари илмий жиҳатдан асосли эмас. Шу боис биз бу йил марказий газеталар ва соҳамизга оид нашрлар обунасига ҳам жиддий эътибор қаратдик. Бу бизга иш жараёнида албатта асқатади,— дейди Шерзод Абидов.
Абдунаби Алиқулов,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг