OpenAI 500 миллиард долларга баҳоланди ва дунёдаги энг қиммат хусусий компанияга айланди
OpenAI компанияси ходимлари акцияларини сотиш бўйича келишувни якунлаб, ўз қийматини 500 миллиард доллар даражасига етказди. Бу ҳақда Forbes хабар қилди.
Маълумотга кўра, умумий сотув ҳажми 6,6 миллиард долларни ташкил этди. Сентябрь ойида OpenAI ходимларга 10,3 миллиард долларлик акцияларини сотишга рухсат берган эди.
Акцияларни сотиб олганлар орасида Thrive Capital, SoftBank Group, Dragoneer Investment Group, MGX ва T. Rowe Price каби йирик сармоя компаниялари бор.
Шу тариқа, OpenAI қиймати бўйича дунёдаги энг қиммат хусусий компанияга айланди. У шу кўрсаткичда Илон Маскнинг SpaceX компаниясини ортда қолдирди. Маълумотларга кўра, SpaceX қиймати тахминан 400 миллиард долларга тенг.
Хорижий ОАВнинг ёзишича, OpenAIнинг шиддатли ўсиши сунъий интеллект соҳасидаги етакчи компанияларга сармоядорлар қизиқиши кескин ошганидан далолат беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг