Омбудсманга энг кўп мурожаат қайси ҳудуддан бўлган?
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш ва жойлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида «Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, 2024 йилда Қашқадарё вилоятидан Омбудсманга 3274 та мурожаат йўлланган бўлиб, шундан 818 таси Косон тумани аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Бу борада косонликлар нафақат вилоят, балки республика ҳудудлари ичида етакчи бўлишган. Мурожаатлар асосан меҳнат ҳуқуқлари, суд ва тергов фаолиятидан норозилик, уй-жой, алимент, коммунал хизматлар ва бошқа масалаларни қамраб олган.

— Шунга мувофиқ, мурожаатчилар билан навбатдаги юзма-юз учрашувларимиз айнан Косон туманида ташкил этилди, — дейди Омбудсман Феруза Эшматова. — Мулоқотга мурожаатларда тилга олинган соҳаларга дахлдор мутахассисларни ҳам жалб қилдик. Бу фақат бир кундаги гап эмас, одамлар ўз муаммоларини кимга етказиш мумкинлигини, қаерга мурожаат қилишни аниқ билиб олиши керак. Ана шунда масалаларни ҳал этиш механизми йўлга қўйилади. Маҳаллий идоралар ҳам биз берган таҳлилдан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида юзага келаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олишади.
Фуқаролар билан эркин мулоқотда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Омбудсман Феруза Эшматова томонидан сайёр қабул ташкил этилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Қабулда 40 га яқин мурожаатлар тингланиб, улар жойида тегишли ташкилотлар билан бирга кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг