Олтин қуймалари нархи бир кунда сезиларли даражада ошди

Ўзбекистон Марказий банки олтин қуймалари ва қимматбаҳо металлардан ясалган эсдалик тангалари қиймати яна юқорилагани тўғрисида хабар берди.
23 январь ҳолатига кўра, олтин қуймаларининг нархи бир кун олдинги кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада кўтарилди. Хусусан, 5 граммли қуйманинг нархи 34 минг сўмга қимматлашиб, 5,9 миллион сўм, 10 граммли эса 68 минг сўмга кўтарилиб, 11,8 миллион сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, 20 граммли қуйманинг қиймати ҳам 138 минг сўмга қимматлаган.
Бундан ташқари, йирик ҳажмдаги олтин қуймаларнинг нархи ҳам ошди. 50 граммли олтин 343 минг, 100 граммли олтин нархи эса 687 минг сўмга ошган. Ҳозирда 100 граммли қуйма нархи 118,3 миллион сўмдан савдога чиқарилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 17 январидан бошлаб Марказий банк 100 граммлик олтин қуймаларини сотувга чиқарди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг