Олмазор туманига янги ҳоким тасдиқланди

11:21 02 Август 2021 Жамият
1189 0

Бугун Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.

А.Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган.

2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Депутатлар регламентга мувофиқ Олмазор туман ҳокими лавозимига А.Ш.Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?