Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн нафардан ошди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 38 069 100 нафарни ташлик етган.
Шундан аёллар — 18 896,6 минг нафарни (49,6 фоиз), эркаклар — 19 172,5 минг нафарни (50,4 фоиз) ташкил қилади.
Келтирилишича, аҳолининг 19,4 миллион кишиси шаҳарларда, 18,7 миллиони эса қишлоқ жойларида истиқомат қилади.
Шунингдек, жорий йил бошидан буён мамлакатда 177 мингта никоҳ қайд этилган, 35,4 мингта никоҳ эса бекор қилинган.
Ташқи миграция бўйича берилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 1 октябрига қадар 1 133 нафар киши Ўзбекистонга кўчиб келган, 7 585 нафар фуқаро эса хорижга кўчиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг