Олимпиада чемпиони фуқарони уриб тан жароҳати етказдими?

Ижтимоий тармоқларда «Навоий шаҳрида Олимпиада чемпиони бир фуқарони уриб тан жароҳати етказди» сарлавҳали видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 22 август куни тунги соат 2:00 ларда Навоий шаҳар «Зиёкор» маҳалласи ҳудудида содир этилган. Унда, Кармана туманида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро С.А. мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган ресторанларнинг бирига ўзига яқиндан таниш бўлган фуқаролар билан овқатланиш учун борган.
Шундан сўнг, фуқаро С.А. тўловни амалга оширган ва етмай қолган маълум миқдордаги пул маблағини автомашинадан олиб бериш учун ташқарига чиққан вақтида, мазкур ресторанда ишловчи 2004 йилда туғилган фуқаро М.У. унинг олдига бориб, қолган тўлов пулини ҳам амалга оширишини сўраган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. ўзаро оғзаки тортишиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасдан менсимасдан, фуқаро М.У.ни ҳеч бир сабабларсиз қўли билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.
Суриштирувлар давомида гумонланувчи фуқаро С.А. олимпиада чемпиони эмаслиги, ўша куни ресторанга 1995 йилда туғилган диск улоқтириш бўйича икки карра паралимпиада чемпиони, фуқаро Э.С. билан биргаликда унинг автомашинасида боргани, ўзаро тортишув келиб чиққан жараёнда фуқаро Э.С. автомашина салонида бўлгани ва ҳолатга кейинчалик аралашиб, фуқаро С.А.ни тинчлантиришга ҳаракат қилгани ҳамда жабрланувчи фуқарога тезкорлик билан ёрдам кўрсатгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг