Олимлар аёлларнинг эркакларга қараганда кўпроқ яшашини тасдиқлашди
Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ яшайди, аммо улар сурункали касалликларга мойил. Эркаклар эса бевақт ўлимга олиб келадиган патологияларга тез-тез дуч келишади. Бу ҳақда argumenti.ru мақола эълон қилди.
Қайд этилишича, тадқиқотчилар саломатликдаги муаммоларнинг 20 та асосий сабабини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, аёллар эркакларникига қараганда таянч-ҳаракат тизими касалликларидан кўпроқ азият чекишади. Бундан ташқари, улар руҳий касалликларга мойил бўлиб, кўпинча бош оғриғидан қийналишади.
Эркаклар эса кўпроқ юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади. Улар орасида нафас олиш органлари касалликлари, турли жароҳатлар ҳам кенг тарқалган.
Шу билан бирга, аниқланишича, аёлларда сурункали касаллик ва ногиронлик хавфи юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг