Олий Мажлис Сенатида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Федератив тузилма, минтақавий сиёсат, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва Шимол ишлари қўмитаси раиси Андрей Шевченко билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, икки давлат Президентлари ўртасидаги мунтазам мулоқот ҳамкорликнинг барча йўналишларида суръатни ошираётгани таъкидланди.
Шунингдек, минтақалараро алоқаларнинг фаоллашуви икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитаётгани алоҳида қайд этилди.
Учрашувда икки давлатнинг самарали парламентлараро мулоқотнинг ҳозирги даражаси юксак баҳоланди. Жумладан, жорий йилда Қозон шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ўнинчи мажлиси ўтказилиб, таълим, рақамлаштириш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, туризм, авиақатновлар ва ёшлар сиёсати бўйича муҳим келишувларга эришилгани эътироф этилди.
Икки давлат ўртасида маданий-гуманитар алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. 2024 йилда Москвада ўтказилган «Ўзбекистон маданияти кунлари», Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли тадбирлар ҳамда туризм соҳасидаги ижобий динамика буни яққол тасдиқлаши қайд этилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг