Оғусиз дунё сари

17:39 03 Апрель 2025 Жамият
255 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадига йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда. Навбатдаги тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро 1 кг. миқдордаги «Гашиш» гиёҳванд моддаси билан қўлга олинди.

— Дастлабки маълумотларда аниқланишича, улар ушбу моддани 4,5 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлишган, — дейди вилоят ИИБ ходими, капитан Шерзордбек Нуриддинов. — Гумонланувчилар ашёвий далиллар билан қўлга олинди ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этяпти. Хусусан, Бўстон туманида ҳаракатланаётган «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ундаги йўловчи ёнида 27 грамм миқдордаги «Гашиш» гиёҳванд моддаси мавжудлиги аниқланди. Хўш, фуқаро ушбу моддани нима мақсадда олиб кетмоқда эди? Тез орада шу сингари саволларга ойдинлик киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?