Нурободда 5,2 миллиард сўмга янги кўприқ қурилди
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Узку қишлоғидан оқиб ўтувчи Эски анҳор канали устига қурилган янги кўприк фойдаланишга топширилди.
Эски анҳор каналидан ўтган олдинги кўприк 1968 йилда қурилган бўлиб, ўтган вақт ичида авария ҳолатига келиб қолган эди. Бу эса узоқ йиллардан бери ўқувчиларининг мактабга, фуқароларнинг марказга қатнаши, автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқарарди.
Туман ҳокимлиги томонидан ушбу кўприк туман ободонлаштириш бўлими балансига олинган бўлиб, бугунги кунда манзилли дастур асосида 5,2 миллиард сўм маблағ эвазига 24 метр узунликдаги янги кўприк барпо этилди.
Махсус лойиҳа асосида қурилган янги кўприкнинг узоқ йиллар хизмат қилишидан умидвор қишлоқ аҳлининг қувончи чексиз.
А. Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг