Нукусдаги хонадонда 217 миллион сўмлик газ ўғирланди

13:11 15 Февраль 2026 Жамият
386 0

Нукус шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, шаҳарнинг «Қўшбулоқ» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро У.Б. хонадонида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 217 миллион 605 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ишга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?