Нукусда бир гуруҳ нуронийлар тақдирланди

Нукус шаҳридаги сўлим масканлардан бирида халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган нуронийлар билан учрашув ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.
Таъкидланганидек, кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Нуронийларнинг мамлакатимизни янада ривожлантириш, юртдошларимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги қарори билан кўп йиллар давомида турли соҳаларда ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган онахонлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланиб келмоқда.
Тадбирда бир гуруҳ нуронийларга “Меҳнат фахрийси”, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан “Ардоқли нуроний”, “Ибратли аёл” ҳамда “Ватан фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди.
Учрашув санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг