Ноқонуний товарлар ҳаракатига чек қўйилди
Сифати кафолатланмаган алкогол маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини аниқлаш ва унга чек қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва “Нукус вино заводи” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Хўжайли-Тахиатош” йўналишидаги А-380 трассаси бўйидаги экин майдони ёнидаги сўқмоқ йўлида тўхтаб турган Исузи русумли юк автотранспорт воситасидан “Cobalt” русумли автотранспорт воситасига хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 5 литрли 118 дона ПЭТ идишларда “Антисептик” номли жами 590 литр этил спирти маҳсулотларини юклаб ортаётганлиги ҳолати аниқланди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб Хўжайли туманида жойлашган қурилиши тўлиқ битмаган уй кўздан кечирилганда, ундан “ЯМА” сифатида вақтинча сақлаш учун фойдаланиб келинаётганлиги фош бўлди. Мазкур “Яма”да 5 литрли ҳажмдаги жами 122 дона ПЭТ идишларда “Антисептик” номли жами 610 литр этил спирти маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинди.
Тезкор тадбир давомида жами 1200 литр этил спирти маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракати ва сақловига чек қўйилди.
Ушбу ҳолатда тегишли органларнинг ҳамкорликдаги самарали ҳаракатлари натижасида, минглаб тинч аҳолининг сифати кафолатланмаган алкогол маҳсулотларидан заҳарланишининг олди олинди, десак муболаға бўлмайди.
Лекин, афсуски, орамизда мўмай даромад илинжида юртдошларимизга саломатлиги учун хавфли бўлган спирт маҳсулотлари ва, катта эҳтимол билан, улардан қўлбола усулда ясалган алкогол ичимликларини раво кўриши ачинарли ҳол.
Юқорида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг