Нетаньяҳу Фаластинни тан олган давлатларга жавоб қайтаришини айтди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Фаластин давлати Иордан дарёсининг ғарбида ҳеч қачон тузилмаслигини маълум қилди. Унинг баёнотини бош вазир матбуот хизмати тарқатди.
— Фаластин давлати бўлмайди. Бизнинг юрагимизда террорчи давлат барпо этишнинг сўнгги уринишига жавобни АҚШдан қайтгач бераман, — деди Нетаньяҳу.
Исроил бош вазири, шунингдек, Фаластинни тан олган мамлакатлар раҳбарларига мурожаат қилди.
— 7 октябрдаги даҳшатли қирғиндан кейин Фаластин давлатини тан олган етакчиларга аниқ хабарим бор: сиз терроризмга улкан мукофот бермоқдасиз. Мен йиллар давомида бу террорчи тузилманинг барпо этилишига йўл қўймаслик учун ички ва ташқи улкан босимларга қарши турдим. Биз қатъий ва оқилона йўл тутдик. Бундан ташқари, Яҳудея ва Самарияда яҳудийлар қурилишини икки баравар оширдик ва бу йўлдан боришда давом этамиз. Давлатимиз марказида террор давлатини ўрнатиш уринишига жавобни мен АҚШдан қайтгач бераман. Кутинг, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия, Австралия, Канада ва Португалия Фаластин давлатини тан олганини эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг