Непал қамоқхоналаридан 15 мингдан ортиқ маҳбус қочиб кетди
Непалда ноқонуний тартибсизликлар пайтида 15 мингдан зиёд маҳбус қамоқдан қочиб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, оммавий қочиш ҳолатлари мамлакатнинг турли шаҳарларидаги 25 та турмада қайд этилган. Улар орасида қотиллик, зўрлаш, одам ўғирлаш ва одам савдоси учун ҳукм қилинган шахслар ҳам бор.
Қочқинларни қидириш ва қўлга олиш учун армия ва полиция сафарбар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябр куни Непал ҳукумати қатор ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаган эди. Ортидан 8 сентябрдан бошлаб Катманду ва бошқа йирик шаҳарларда оммавий норозилик намойишлари авж олди. Кейинчалик ҳукумат чекловларни бекор қилди.
Тартибсизликлар ортидан мамлакат бош вазири Шарма Оли истеъфо берди. Норозилар давлат муассасалари, жумладан парламент, Олий суд ва прокуратура биноларини йўққа чиқарди, айрим сиёсатчи ва амалдорларнинг уйларига ҳужум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг