Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Дунё
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 2021-2024 йилларда ишлаган Ойбек Усмоновнинг ўрнини эгаллади.
Тўхтаев тайинловдан олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тугатгач, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасида ҳам аввал маслаҳатчи, сўнгра раис ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг