Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Темирйўл Экспресс» компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ҳамда 1 апрель кунлари амалга оширилади. «Ушбу қатновлар йўловчилар оқимини тартибга солиш ва байрам кунлари йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда», дейилади хабарда.
Янги режалаштирилган жадвалга кўра, 778-сонли Тошкент – Бухоро йўналишидаги поезд Тошкентдан соат 06:03 да жўнаб кетиб, 10:14 да Бухорога етиб боради. 777-сонли Бухоро – Тошкент йўналишидаги поезд эса соат 17:55 да ҳаракатланиб, 22:08 да пойтахтга етиб келади.
Бундан аввал, байрамлар муносабати билан Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳам қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилиши эълон қилинган эди. Ўзбекистон темир йўллари байрам кунларида йўловчиларнинг транспорт эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун бундай рейсларни кўпайтириши кўзда тутилган.
Қўшимча поезд қатновларининг жорий этилиши саёҳатчилар ва йўловчилар учун қулай транспорт тизимини таъминлаб, байрам кунларида йўловчилар оқимини камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг