“Навоийуран” ДКда ESG тамойиллари татбиқ этилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Темур Эшбоев/“Халқ сўзи”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги “2022 — 2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да “Навоийуран” ДКни трансформация қилиш ҳамда халқаро талаблар асосида “Environment, Social & Governance” (ESG) тамойилларини жорий этиш вазифаси белгиланган.
Шу мақсадда ESG диагностикасини ўтказиш, барқарор ривожланиш ҳисоботларни тайёрлаш ва ESG рейтингини олиш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида “Big four” халқаро аудит корпорациялар ўртасида танлов ўтказилиб, “PricewaterhouseCoopers” компанияси ғолиб деб топилди ҳамда шартнома имзоланди.
— Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 1849 йилда Лондонда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Лондонда жойлашган “PricewaterhouseCoopers” компанияси бутун дунё бўйлаб компаниялар тармоғига эгалик қилувчи халқаро аудит ва консалтинг корпорациясидир, — дейди “Навоийуран” ESG тамойилларини жорий этиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўлими мутахассиси Муҳриддин Ҳамроев. — Корпорация аудит, бухгалтерия ҳисоби, халқаро солиққа тортиш, трансфер нархлари, молиявий консалтинг, юридик хизматлар ва рискларни бошқариш соҳасида ишлайди.
Компания мутахассислари томонидан Барқарор ривожланиш ҳисоботини тайёрлаш учун 26 та бўлинмалар ажратиб олиниб, мазкур бўлимлар масъул ходимлари билан видеоалоқа орқали суҳбатлар ташкил этилди.
Айни кунларда, ESG диагностикасини ўтказишни якунлаш, барқарор ривожланиш ҳисоботларини тайёрлаш мақсадида “PricewaterhouseCoopers” компанияси вакиллари “Навоийуран”да бўлиб, корхонанинг 30 дан ортиқ бўлим ва бўлинма раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Уларда ESG таърифи ва унинг моҳияти, ушбу йўналишда жаҳонда бўлаётган ўзгаришлар, барқарор ривожланиш ҳисоботларни тайёрлашда ва ESG рейтингларини олишда урғу берилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг