Навоийда халқаро меҳнат ярмаркаси
Навоий вилоятида халқаро меҳнат ярмаркаси ҳамда хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқаролар учун меҳнат форуми ташкил этилди.
Тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Хусусий бандлик агентликлари федерацияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.

Ушбу ҳамкорлик вилоятда меҳнат миграциясини тартибга солиш, фуқароларимиз учун қонуний, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган.
— Ярмаркада ҳар бир агентлик томонидан тақдим этилган иш ўринлари бўйича иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди, — дейди Миграция агентлигининг Навоий ҳудудий филиали раҳбари Исмат Болтаев. — Яъни, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, яратилган шарт-шароит ҳамда меҳнат муҳофазаси билан таништирилди. Албатта, малакали мутахассислар устуворликка эга бўлишмоқда. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, айни пайтда вилоятимизда хорижий давлатлар билан ҳамкорликда 7 та йирик халқаро лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларда иштирок этаётган фуқаролар учун ўртача ойлик маош 1500–2000 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Ярмаркада Worldbridge, Visa Master, Bestwill, Getwork, Workmall, International Migration Line, Jobbridge, Mirpower, Interwork, The Best Staff каби етакчи хусусий бандлик агентликлари иштирок этишиб, мазкур агентликлар томонидан вилоятнинг Хатирчи туманида ҳам худди шундай форум ташкил этилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг