Навоийда ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди
Навоий вилояти Томди туманида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 5 январь куни соат 7:40 ларда Томди тумани «Томдибулоқ» ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168 километрлари оралиғида содир бўлган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, салонида 47 нафар йўловчиси бўлган «Zhong Tong Bus» русумли автобусни «Зарафшон-Навоий» йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 40 ёшли ҳайдовчи Ш.Х. руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Яна 9 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг