Навоийда 5 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

21:37 25 Февраль 2025 Жамият
216 0

Навоий вилоятида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 февраль куни Қизилтепа тумани Тошработ қўрғони «Қалъаи Азизон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4Р-63 автомобиль йўлининг 68-69-километрлари оралиғида юз берган.

Н.У. исмли ҳайдовчи Малибу русумли автомашинасида ички кўчадан ҳаракатланиб чиқаётиб, биринчи даражали йўлдан келаётган «Nexia-3» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг, ушбу машиналар йўлнинг чекка қисмида турган «Damas», «Nexia-3» ҳамда «Lacetti» русумли автомашиналарга келиб урилган.

Ўрганишлар давомида мазкур ЙҲТ оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмагани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?