Навоий вилоятида халқаро стандартлар асосида юк автомобили ҳайдовчиларини тайёрлаш лойиҳаси муҳокама қилинди
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Руминиянинг «Remarkable Consulting» компанияси ижрочи директори Александру Борза ҳамда компания менежери Василе Бортани қабул қилди.
Учрашув давомида мазкур компания билан ҳамкорликда навоийлик юк автомобили ҳайдовчиларини Код 95 ва Европа Иттифоқи стандартлари асосида ўқитишни ташкил этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ушбу ташаббус халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.
Лойиҳа доирасида «Remarkable Consulting» компанияси томонидан малакали хорижий инструкторлар икки ҳафталик ўқув курсларини ўтказиш учун Ўзбекистонга жалб этилади.
— Дастлабки босқичда ўқувларга 50 нафар талабгорни қамраб олиш режалаштирилган, — дейди Миграция агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий филиали раҳбари Исмат Болтаев. — Йил якунига қадар эса 300 нафар фуқарони тайёрлаб, уларни хорижда иш фаолияти юритишга йўналтириш кўзда тутилмоқда.
Сафар доирасида хорижий мутахассислар Навбаҳор туманидаги 2-сонли ҳамда Қизилтепа туманидаги 3-сонли политехникумларда бўлиб, ушбу таълим муассасаларида жорий этилган дуаль таълим тизими, яратилган ўқув-амалий шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мазкур муассасаларнинг ўқув-машғулот полигонлари, тумандаги «Ватанпарвар» ташкилоти қошидаги автомобил бошқаруви бўйича машқ майдонларининг имкониятлари кўздан кечирилди.
Учрашувлар давомида битирувчилар билан мулоқот ўтказилиб, Европа давлатларидаги меҳнат шароити, касбий талаблар ва стандартлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа Миграция агентлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда бўлиб, у ёш мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмаларини халқаро талаблар асосида ошириш, шунингдек, уларнинг ташқи меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг