Навоий шаҳри яна экологик таҳдид остида
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Бундан бир неча ҳафта аввал Навоий шаҳри осмони сурункали равишда оч-сариқ тутун билан қопланиб, ҳавонинг ифлосланганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолатга барҳам берилиб, атмосферада мувозанат тикланар-тикланмас, навоийликлар яна шу бедодликдан азият чека бошлашди. Шаҳардаги ҳавонинг ифлосланиш сабаблари Республика экология вазирининг топшириғи асосида ўрганилганида унинг ҳудуди ва атрофидаги бир неча саноат корхоналари атмосферага меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани аниқланган.
Ушбу корхоналарнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, камчиликларни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилган. Бартараф этишмаса, суд орқали фаолияти бутунлай тўхтатилишидан огоҳлантирилган.
Айни чоғда “Sogda Kimyo Zavod” МЧЖ — экологик хулосасиз ишлаган, чиқиндиларни бетартиб сақлаган учун унга 7,3 млрд сўмлик зарар ҳисобланган. “Ferrosplav” МЧЖ рухсатсиз ишлаб, ифлос моддаларни ҳавога чиқаргани, “Zarafshon Industrial Technolog” МЧЖ эса белгиланган меъёрлардан кўп ифлос моддалар тарқатгани ҳамда шаҳар ва унга туташ ҳудудлардаги 168 та корхонанинг фаолияти ўрганилмоқда. Шу кунга қадар 42 тасида қонунбузарлик аниқланган. 22 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 19 таси бўйича судга даъво аризаси киритилган.
Республика кимё саноатининг йирик корхонаси “Навоий азот” АЖда ўтказилган ўрганишларда эса меъёрдан оғиш ҳолатлари аниқланиб, белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилган.
PS: “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти мазкур экологик барқарорликни кузатиб, ўрганишлар натижалари бўйича Сиз, азиз муштарийларимизни хабардор этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг