НАТО Украинага қурол-яроғ хариди учун яна 15 миллиард доллар ажратиши мумкин
DW хабарига кўра, Шимолий Атлантика альянси (НАТО) Украинага PURL дастури доирасида жорий йилда 2 миллиард доллар, 2026 йилда эса 12–15 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Метю Уитакер маълум қилди.
«Бизда яқин ойлар ичида ажратиладиган 2 миллиард доллар атрофида маблағ мавжуд. Умид қиламизки, бу маблағ тез орада етказилади. 2026 йилга келиб эса асосий масала барқарорлик бўлади — Украинани ҳимоя қилиш учун зарур бўлган муҳим қуролларни харид қилишга 12–15 миллиард доллар керак бўлади», — деди Уитакер.
Эслатиб ўтамиз, PURL дастури 2025 йил июлидан бошлаб НАТО ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги келишув асосида амалга оширилмоқда. Унга кўра, альянс аъзолари ва ҳамкор мамлакатлар Украина тузган рўйхат асосида АҚШдан қурол харид қилиб, тўловни амалга оширадилар.
Сентябрь ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский ушбу дастур орқали Украина аллақачон 2 миллиард доллардан ортиқ ёрдам олганини, йил якунига қадар эса 3–3,5 миллиард долларга етишини умид қилаётганини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг