НАТО Украинага ҳарбий контингент жўнатишни режалаштирмаяпти
Фото: РИА Новости
НАТО Украинага ҳарбий контингент юбориш масаласини муҳокама қилмаяпти. Бу ҳақда альянснинг Ҳарбий қўмитаси раиси Жузеппе Каво Драгоне Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
— Бу саволлар халқаро сиёсат ва Москва билан музокаралар доирасига киради. Аммо НАТОда бундай масала умуман муҳокама қилингани йўқ, ҳатто ишора ҳам қилинмади. Бу ҳақда гапириш ҳали эрта, — деди Драгоне.
Унинг сўзларига кўра, контингент юбориш ғояси айрим давлатлар томонидан икки томонлама тарзда кўтарилган бўлиши мумкин.
— Лекин яна такрорлайман, бу фақат бошланғич ҳолатда. Ҳатто тайёр қўшинлар бор-йўқлигини ҳам билмайман. Балки НАТОга кирмайдиган мамлакатлардан аскар жўнатиш варианти кўриб чиқилиши мумкин. Ҳозирча барча саволлар очиқ қолмоқда. Бир нарса аниқ — НАТО аввало ўз аъзо давлатлари фуқароларини ҳимоя қилишга содиқ қолмоқда, — дея қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг