НАТО Болтиқ денгизида йирик машғулотларни бошлади
Болтиқ денгизининг Шлезвиг-Голштейн ҳудудида НАТОнинг «Steadfast Dart 26» номли жорий йилдаги энг йирик машғулотлари бошланди. Иттифоқнинг реакция кучлари бўлинмалари Феҳмарн ороли яқинидаги Путлос ўқув полигонига етиб борган.
Мазкур машғулотлар сценарийсига кўра, иттифоқнинг ҳарбий бўлинмалари Жанубий Европадан шарқий қанотга қўшинларни тезкор жойлаштиришни машқ қилади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу машғулотларда АҚШ бевосита иштирок этмаяпти.
Машғулотлар аввалида 15 та кема ва тахминан 2 минг 600 нафар ҳарбий хизматчи машғулотларни бошлаб беради. Оператсия давомида жами 13 та мамлакатдан тахминан 10 минг нафар ҳарбий хизматчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 1 минг 500 дан ортиқ ҳарбий техника иштироки ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг