Намангандаги мактабда дзюдо зали фойдаланишга топширилди
Фото: «Халқ сўзи»
Умумтаълим мактаблари моддий-техник имкониятларининг мустаҳкамланиши ўқиш ва ўқитиш, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини юқори даражага кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 52 – умумтаълим мактабида Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан тузилган меморандум асосида қуриб, жиҳозланган замонавий спорт зали ўқувчилар учун спортнинг айни тури билан шуғулланиш имкониятини юзага келтирди. Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, дзюдо федерацияси президенти Азиз Камилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дзюдо федерацияси «Falcon Hunting Solutions» компанияси ҳамкорлигида мактабнинг бўш турган майдонида бунёд этилган, 144 та татами билан жиҳозланган ушбу иншоот ювиниш, кийим алмаштириш, тренажёр хоналарини ўз ичига олган ҳамда тўлиқ иситиш тизимига уланган. Спорт зали ёнида сунъий қопламали футбол майдончаси ҳам барпо этилди. Бу ишлар учун қарийб 3 миллиард сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.
Қ. НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг