Наманганда замонавий Кўргазмалар маркази қурилади

16:29 29 Март 2025 Жамият
152 0

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари чоғида берилган топшириқларга мувофиқ, Наманган вилояти Янги Наманган шаҳарчасида халқаро тадбирлар ва бизнес-форумлар учун мўлжалланган замонавий — Кўргазмалар маркази барпо этилиши режалаштирилган. 

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, ушбу замонавий марказ — кенг имкониятларга эга кўргазма майдони, Конгресс-холл ва конференция заллари, офис ва мажлис хоналари, ресторан ва хизмат кўрсатиш зоналари, автотураргоҳ ва яшил ҳудудларга эга бўлади.

Меъморий жиҳатдан алоҳида ажралиб турадиган ушбу марказ маҳаллий ва халқаро тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни намойиш этиш, янги бизнес алоқаларни ўрнатиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун хизмат қилади.

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, марказ — Янги тадбиркорлар уйи сифатида ҳам фаолият юритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?