Наманганда «Буюк Ипак йўли» халқаро волейбол чемпионати старт олди

12:35 24 Ноябрь 2025 Спорт
210 0

Наманган яна бир нуфузли спорт анжуманига мезбонлик қилмоқда. Янги Наманган туманидаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида Марказий Осиё минтақасида ўтказиб келинаётган «Буюк Ипак Йўли» CAVA Army and Police Volleyball Championship халқаро волейбол мусобақасига старт берилди.

Мазкур чемпионатда CAVA — Марказий Осиё волейбол ассоциациясига аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларидан тузилган жамоалар куч синашмоқда. Беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 120 нафардан зиёд маҳоратли спортчи иштирок этмоқда.

— Жисмоний чиниқишда муҳим ўрин тутадиган волейбол оммавийлиги жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга, — дейди вилоят волейбол федерацияси ижрочи директори Аъзамжон Аҳмадалиев. — Ушбу мусобақа Наманган учун ҳам, минтақа спорти учун ҳам муҳим халқаро тажриба майдони ҳисобланади. Буни жамоаларнинг саралаш баҳсларида кўрсатаётган маҳорат ва натижалар ҳам тасдиқламоқда.

Халқаро мусобақа ҳафтанинг пайшанба кунигача давом этади ва ғолиб жамоалар муносиб совринлар билан тақдирланади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?