Наманган кўчалари янада ораста бўлади

11:32 29 Апрель 2025 Жамият
94 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Яшилликка бурканган Наманган шаҳри кўчаларининг саришталигига кишининг ҳаваси келади. Йўллар бўйи, хиёбонларни безаб турган ранг-баранг гуллар кўнгилларга қувонч бағишлайди. Ҳудудни чинакам яшил маконга айлантирган бу гулу чечаклар доимий парвариш, қаров билан дуркун.

Куни кеча вилоятга келтирилган 14 та сув ташиш машинаси бу борада ободонлаштириш соҳаси имкониятларини янада кенгайтиради.

— Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган «Фотон» русумли бу автомашиналар айни бизнинг соҳамизга мос, — дейди ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Хусниддин Қозоқбоев. — Улар ҳар жиҳатдан қулайлиги, хусусан, транспорт кириши ноқулай бўлган ҳудудларда ҳам хиёбон ва гулзорлардаги кўчатларини суғоришда бизга жуда қўл келади.

Наманганда ҳар тонг кўчаларга сепилаётган сув шаҳар ҳавосига салқинлик, дилларга ором бағишлайди. Ободонлаштириш тизими қабул қилиб олган янги машиналар ҳисобига ораста ҳудудлар янада кўпаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?