Наманган халқаро аэропортида янги авиақатнов ишга тушди

18:16 12 Июнь 2024 Жамият
255 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган халқаро аэропортида «Қанот Шарқ» авиакомпанияси ҳаво кемасининг Истанбул—Наманган йўналишидаги парвози йўлга қўйилди. Авиакомпаниянинг A 321 русумли самолёти Истанбулдан Наманганга 119 нафар йўловчини олиб келди.

Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда кутиб олинди.

Маълумот учун, эндиликда Истанбул—Наманган йўналишидаги самолёт ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари мунтазам қатнайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер