Мутахассислар сунъий интеллектдан фойдаланувчи илк компьютер вирусини аниқлади

ESET Research Labs мутахассислари ишлаш жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланадиган зарарли дастурни аниқлади. Янги турдаги вирус PromptLock деб номланди.
Маълумотларга кўра, вируснинг ишлаш механизмида ўзгармайдиган промптлар мавжуд бўлиб, улар локал CИ-модельга юборилади. Модель реал вақтда Lua-скриптлар яратади ва улар орқали зарарланган қурилманинг файл тизими сканер қилинади, керакли маълумотлар ажратиб олинади ҳамда ўғирланади ёки шифрланади.
PromptLock сунъий интеллектнинг очиқ манбали gpt-oss-20b моделидан фойдаланади. Бу модель OpenAI компанияси томонидан бир ойдан кам вақт олдин чиқарилган. Вирус ишлатаётган скриптлар операцион тизимга мослаштиришни талаб қилмайди — улар Windows, Linux ва macOS тизимларида бир хил ишлайди.
Экспертларнинг таъкидлашича, ҳозирча PromptLock кўпроқ прототипга ўхшайди. Унинг оммавий тарқалиши ёки катта кўламда зарар етказган ҳоллари аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг