Муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
Ҳукумат қарори билан «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Ушбу низом билан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартиби белгиланди.
Қайд этилишича, чақирилувчилар танловда 1 йилда фақат 1 марта иштирок этиши мумкин. Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.
Чақирилувчи билан суҳбат ўтказиш орқали унинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ва иштиёқи, ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва судлангани билан боғлиқ ҳолатлар, соғлиғининг ҳолати, билим даражаси, оилавий шароити ва бошқаларга аниқлик киритилади.
Чақирилувчиларнинг умум-жисмоний тайёргарлик даражаси турникда тортилиш, 100 метрга югуриш, 3000 метрга югуриш каби нормативлар орқали баҳоланади.
Танлов якунлари бўйича чақирилувчини тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича тегишли хулоса қабул қилинади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг ««Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг