Москвадан Самарқандга учган йўловчи самолётда бомба борлигини айтди
Иллюстратив фото
Москвадан Самарқандга учган самолёт йўловчиси стюардессаларга учоқ бортида портловчи модда борлигини айтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов маълумот берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:15 да ИИОларига Домодедово—Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан учиб келган 46 ёшли фуқаро М.А. (миллати рус) маст ҳолатда ушбу бортда хизмат олиб бораётган стюардессаларга, «самолётда портловчи модда бор», деб айтгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Самарқанд вилояти ИИБ Портловчи моддаларни зарарсизлантириш гуруҳи ходимлари томонидан учоқ бортида текширув олиб борилган. Текширувлар натижасида мазкур ҳеч қандай портловчи, ёнувчи ёки шубҳали буюмлар аниқланмаган.
«Тартиббузар ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган», дейди Шоҳрух Ғиёсов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг